28 август куни Финляндиянинг Керава шаҳрида девор тепиш бўйича биринчи чемпионат бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Унда деворни иккала оёғи билан тепган Тони Похьола ғолиб бўлди.
Мусобақаларда бор-йўғи беш киши қатнашди. Иштирокчиларга деворни мусиқа садолари остида бир неча ўн сония давомида тепиш вазифаси берилди. Ҳайъат иштирокчиларнинг ҳам акробатикасини, ҳам артистизмини баҳолади.
Ғолиб Тони Похьола мусобақанинг бош мукофоти — таглигига тож ўрнатилган ботинкани қўлга киритди.
Бундай тадбирни ташкил қилиш ғояси 1990 йилларда Финляндияда оммабоп бўлган «Тўполончилар» сериали шарофати билан пайдо бўлган. Сериал қаҳрамонлари кўпинча деворни тепиб вақт ўтказарди.
Изоҳ (0)