XXXI ёзги Олимпиадада ўғрилик ва ҳужумлар кутилганидек Рио-де-Жанейронинг ажралмас бир қисми бўлиб қолди. Маҳаллий талончилар шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини аямай, жуда сермаҳсул ишлади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Талончилар пул, телефон, ноутбук, фотоаппарат, умуман олганда, қаровсиз қолган барча буюмларни ўғирлади. Аммо кўнгилсиз йўқотишларнинг оқимида ҳалоллик ва меҳр-оқибат оролчасига ҳам жой топилди. Бу Олимпиаданинг Бош матбуот марказидаги маълумотлар пештахтаси эди. Айнан мана шу ерга шаҳарнинг бошқа бурчакларида йўқолган телефон, ноутбук, соат ва бошқа буюмлар олиб келинганди.
Бундан ташқари, нафақат буюмлар, балки пуллар ҳам қайтариб берилган ҳолатлар бўлди. Лекин пулни қайтариш жараёни ноаниқлигича қолди.
Изоҳ (0)