АҚШнинг Аризона штатида яшовчи 21 ёшли Закари Пентон Twitter’да қотилликни амалга ошириш истаги ҳақида ёзиб қолдирганидан сўнг, эртаси куни қўшнисини отиб ташлади, деб ёзади TJournal.
21 август куни кечқурун Закари Пентон Гильберт шаҳар полициясига қўнғироқ қилиб, ўзининг қўшниси — 41 ёшли Дэниел Гарофалони отиб ўлдирганини маълум қилди. Пентон иккинчи даражали қотилликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди.
Қотилликдан бир кун аввал, 20 августда Закари ўз Twitter’ида огоҳлантириш ёзиб қолдиргани учун, ушбу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди. «Қўшниларимни шафқатсизларча ўлдириб қўймасимдан олдинроқ кўчиб кетишим керак», — дейилади твитда.
https://twitter.com/Zac_Penton/status/766855751570628608
Бир қарашда Пентоннинг бошқа қайдлари унда қотил яширинганидан дарак бермаган. Аммо баъзи постлари Пентоннинг қуролга ишқибозлигини кўрсатган. Масалан, фойдаланувчилардан бирининг беғараз твитига жавобан, бўлажак қотил, унинг сўзларига кўра, доимо ўзи билан олиб юрадиган армия пичоғи суратини юборган.
https://twitter.com/Zac_Penton/status/605241699116261377
Кейинроқ эса, Зак АҚШда тўппонча сотиб олиш нақадар осон эканлигидан ҳайратланган.
https://twitter.com/Zac_Penton/status/738868491688644608
Пентоннинг иши бўйича биринчи эшитиш 22 августда бўлиб ўтди. Уни озод қилиш учун 750 минг доллар гаров пули белгиланди.
Изоҳ (0)