Колодаро штатининг жанубидаги Пуэбло-Гранде қишлоғида 3 ва 5 ёшли опа-сингил ва уларнинг 17 ёшли энагаси бассейнда чўкиб ўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция ходимлари бўлиб ўтган воқеани бахтсиз ҳодиса деб ҳисобламоқда. «Бу шунчаки даҳшатли фожиа», – дея маълум қилди полиция капитани Жо Гарсия.
Пуэбло-Грандеда кўплаб ғилдиракдаги уйлар мужассам бўлган. Қишлоқ Денвер шаҳридан 169 километр узоқликда жойлашган.
Изоҳ (0)