2012 йилда АҚШнинг Бенгази (Ливия)даги элчихонасига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган икки америкаликнинг ота-оналари Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтонни судга берди, деб ёзади «Газета.ru».
Даъво аризасида марҳумларнинг ота-оналари Клинтонни уларнинг ўғилларининг ўлимига олиб келган ғайриқонуний хатти-ҳаракатларда, шунингдек, туҳмат ва маънавий зарар етказганликда айблади.
Бундан ташқари, ҳужжатда тахмин қилинишича, Клинтон томонидан шахсий электрон почта ишлатилгани Смит ва Вудснинг ўлимига олиб келган: бу жангариларга элчи Кристофер Стивенснинг қаерда эканлигидан хабар топишда ёрдам берган бўлиши мумкин.
АҚШнинг Бенгазидаги элчихонасига 2012 йил 11 сентябрда ҳужум уюштирилган, натижада АҚШ элчиси ва дипломатик ваколатхонанинг яна уч ходими ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)