Жануби-Ғарбий Хитойдаги Юньнань провинциясида олий даражадаги халқ суди хатолик туфайли қотилликда айбланиб, 13 йилдан ортиқ вақт давомида қамоқда сақланган аёлга 1,72 миллион юань (258,3 минг доллар) миқдорида товон пули тўлаш ҳақида қарор чиқарди, деб ёзади «ТАСС».
Цянь Жэньфэн болалар боғчасида ишлаган, у ерда гўдаклардан бири овқатдан заҳарланиб вафот этган, яна икки бола касалхонага ётқизилган. Суд ўша куни овқат тайёрлаган ушбу аёл босим остида айбини тан олишга ва таомга каламуш заҳрини қўшганини айтишга мажбур бўлганлигини аниқлади.
Цянь Жэньфэнга нисбатан ҳукм 2002 йил февралида чиқарилган эди. 2013 йил июлида Юньнань провинцияси прокуратураси унинг ишини қайтадан очиб, икки йиллик текширувдан сўнг унинг айби исботланмаган, деган хулосага келди.
Изоҳ (0)