АҚШ ҳукумати Филиппин президенти Родриго Дутерте Америка элчисини ҳақоратлагани юзасидан, Филиппин ҳукуматидан изоҳ талаб қилмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Президент Дутерте АҚШ элчисини ўз мамлакатининг ички ишларига аралашишда айблади ва унга нисбатан кўплаб ҳақоратли жумлалар қўллади. Дутертенинг сўзларини изоҳлашни АҚШ давлат департаменти вакили Элизабет Трюдо талаб қилди.
Шу билан бирга, Трюдо Филиппинда наркотиклар савдосига алоқадор амалдорларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ ҳолат юзасидан хавотир билдирди ва Филиппин ҳукуматини қонунларга инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича мажбуриятларга мувофиқ итоат этишга чақирди.
Изоҳ (0)