Хитой ядро реакторлари сони бўйича Россияга етиб олди. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) маълумотига таяниб, Bloomberg агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Биринчи ўринни АҚШ (100 та реактор), иккинчи ўринни Франция (58), учинчи ўринни Япония (43) эгаллади. Хитой ва Россия тўртинчи ўринни бўлишди, ҳар бир мамлакатда 35 тадан ядро реактори мавжуд.
Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг қайд этишича, Хитой янги ядро реакторлари қурилишини давом эттирмоқда. Агентликнинг маълум қилишича, Хитой яна 20 та реактор барпо этмоқда ва яқин вақт ичида бу борада Россиядан ўзиб кетади.
Хитой кенг кўламли ядро дастурини амалга оширгандан сўнг Франция билан иккинчи ўрин учун рақобатлаша бошлайди. Бироқ бу ўн йилдан аввал юз бермайди.
Изоҳ (0)