Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида «Халқаро армия ўйинлари — 2016» мусобақасига тайёргарлик доирасида «Гвардейский» полигонидаги машғулотлар чоғида миномёт портлаши натижасида анголалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб ёзади «Интерфакс».
Ангола Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси оддий аскар Францишко Жорж ҳарбий госпиталга жойлаштирилиб, операция қилинган, аммо ҳарбий шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
27 июль куни «Гвардейский» ҳарбий полигонида Ангола жамоаси машғулот ўтказаётган пайтда 120 миллиметрли миномёт ўқи портлаб кетган. Оқибатда бир киши оғир яраланган, яна бир неча ҳарбий хизматчи енгил шикастланишлар олган.
Изоҳ (0)