АҚШнинг Калифорния штати Монтерей шаҳридаги Ambrosia фирмаси мутахассислари қон плазмаси ёрдамида одамларни ёшартириш бўйича илк тажрибаларга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу усул қари ва ёш сичқонларнинг қон айланиш тизимлари бирлаштирилган парабиоз тадқиқоти натижаларига асосланган, деб хабар бермоқда Science.
Фирма асосчиси ҳисобланган шифокор Жесси Кармазин ёш инсонларнинг 35 ёшгача бўлган кўнгилли кишиларга қуйиладиган қон плазмаси таъсирини ўрганмоқчи. Тажрибада жами 600 киши иштирок этади ва уларга 8 минг доллардан тўланади. Донорларнинг ёши 25 дан ошмаган бўлиши керак. Тажрибанинг ҳар бир иштирокчиси икки кун мобайнида 1,5 литр қон қабул қилиб олади. Кўнгиллиларнинг қони муолажадан олдин ва бир ойдан кейин биокимёвий ўзгаришларга текширилади. Иштирокчилар қон банкидан плазмани олиш, лаборатория таҳлиллари ва суғурта харажатларини қоплаши ҳамда биоэтика бўйича комиссия рухсатини олиши керак бўлади.
Мазкур тажриба бир қатор мутахассислар томонидан танқид остига олинган эди. Уларнинг сўзларига кўра, инсонда ўтказиладиган тажрибалар муваффақиятли бўлишига клиник далиллар мавжуд эмас.
Изоҳ (0)