Россиянинг Ямал-Ненец автоном округидаги Сибир куйдиргиси ўчоғида марказий ҳарбий округнинг радиация, кимё ва биологик ҳимоя бўлинмалари 50 дан ортиқ буғу қолдиқларини йўқ қилди. Бу ҳақда округ қўшинлари қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкин маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Сутка давомида отряд куйдирги билан касалланган 52 ҳайвон қолдиғини йўқ қилди. Куйдиришдан олдин тадқиқотлар учун тўқималар намуналари олинди. Бевосита инфекция ўчоғида 70 дан ортиқ мутахассис ишламоқда», — дея таъкидлади Рошчупкин.
Ямалдаги 8 нафар буғучида Сибир куйдиргиси ташхиси тасдиқланди. Хавфли инфекция туфайли 12 ёшли ўсмир ҳалок бўлди. Салехард округ касалхонасида 90 нафар маҳаллий аҳоли вакили қолмоқда, улардан аксарияти болалар. 200 дан ортиқ киши куйдиргидан антибиотиклар ёрдамида даволанмоқда.
Изоҳ (0)