Афғонистон шимоли-ғарбидаги Фарёб вилоятида бомба портлаши оқибатида икки полициячи, жумладан, вилоят полицияси раҳбари ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Фарёб вилояти округ полицияси раҳбари Саҳи Усмоний, шунингдек, яна бир полициячи йўлда мина портлаши туфайли ҳалок бўлди», — дея маълум қилди мамлакат полицияси вакили Саид Ҳусайний.
Унинг айтишича, портловчи қурилма ишлаб кетганидан кейинги қуролли тўқнашувда тўрт жангари ўлдирилди, бир полициячи жароҳат олди.
Изоҳ (0)