Пекинлик фаол Чжай Янмин «давлат ҳокимиятига путур етказишга ҳаракат» учун уч йиллик қамоқ жазосига (ҳукм ижроси тўрт йилга кечиктирилиши шарти билан) ҳукм қилинди ва 4 йилга сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ҳукм Шимолий Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри суди томонидан чиқарилди. Суд қарорида 55 ёшли Чжай Яньминь уч нафар шериги билан давлат ҳокимиятига путур етказишни режалаштиргани ва бу мақсадга эришиш учун мафкура, услуб ва аниқ қадамларни ишлаб чиққани билдирилган. У айбини тан олгани ва апелляция бериш нияти йўқлиги айтилмоқда.
Ғарб ОАВлари манбаларига кўра, Чжай Яньминь қатор хитойлик диссидентлар, жумладан, машҳур рассом Ай Вэйвэй устидан суд жараёнларидаги иштироки билан танилган Пекиннинг Fengrui юридик компанияси билан боғлиқ бўлган.
Изоҳ (0)