Туркия ҳукумати Zaman мухолифатчи газетаси собиқ ходимларининг 47 нафарини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
25 июль, душанба куни Туркияда давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда гумон қилинган 42 нафар журналистни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 16 июлга ўтар кечаси исёнчилар гуруҳи томонидан ҳарбий тўнтаришга уриниш амалга оширилган эди.