БМТ бош котиби Пан Ги Мун Рио-де-Жанейрода 5 август куни бошланадиган Ёзги олимпиада ўйинлари ўтказиладиган вақтда «олимпия яршуви»ни эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».
Жаҳон ташкилоти сайтига жойланган видеода у барча низолар иштирокчиларини мусобақалар бўлиб ўтадиган даврда «қуролни тушириш ва ихтилофларни бир четга суриб қўйиш»га чақирди.
У дунё ҳамжамиятини «тенглик ва ўзаро ҳурмат идеаллари» учун курашга даъват этди.
«Тинчлик биздан бошланади», — дея таъкидлади Пан Ги Мун, Рио-де-Жанейрога борадиган барча спортчи ва мухлисларни қутлар экан.
Изоҳ (0)