Австралиялик телебошловчи Жейд Котик июль охирида Голд-Кост шаҳрида тўғридан-тўғри эфирда ишлаётган чоғида унинг ортида тўсатдан номаълум эркакнинг қўлга олиниши бошланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Аксарият кишилар каби ўгирилиб қараш ўрнига Котик студия билан ҳеч нарса рўй бермаётгандек мулоқотда бўлишни давом эттирди.
Кейинчалик маълум бўлишича, эркак яқин атрофдаги ёқилғи қуйиш бекатида ўзининг хатти-ҳаракати билан фуқаролар тинчини бузган. У ўғрилик, жамоат тартибини бузиш ва ҳуқуқ-тартибот кучларига қаршилик кўрсатишда айбланиб, ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)