Эрон Ислом республикаси президенти сайловлари 2017 йил 19 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Tasnim агентлиги маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мамлакатдаги 12-президентлик сайловлари келгуси йил 19 май куни ўтказилади», — дейилади агентлик хабарида.
Эрон президенти ижро ҳокимияти раҳбари, мавқейи бўйича мамлакат раҳбаридан (ҳозирда мазкур лавозимни оятуллоҳ Али Хоманаий эгаллаб турибди) кейинги иккинчи расмий шахс ҳисобланади. Президент умумий ёпиқ овоз бериш натижаларига кўра 4 йиллик муддатга, яна бир муддатга қайта сайланиш имконияти билан сайланади.
Ҳозирги президент — Ҳасан Руҳоний 2013 йил 3 августда мазкур лавозимда ишга киришганди.
Изоҳ (0)