Mercedes-Benz компанияси автоном назорат тизими билан жиҳозланган «келажак автобуси» (Future Bus) прототипини намойиш қилди. Автобус биринчи марта Голландиядаги Rapid Transit трассасида 20 километрлик йўналишни босиб ўтди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Маълум бўлишича, Citaro автобусларида фойдаланиладиган платформа Future Bus прототипи асоси қилиб олинди. CityPilot номини олган автоном назорат тизими кўплаб даткичлар, камералар ва GPS модули ёрдамида ишлайди.
Тизим автобус бошқарувини сантиметргача аниқ амалга ошириш имкониятига эга. Бундан ташқари, автоном тизим светофор ранглари ва йўлдаги тўсиқларни аниқлай олади. Шунингдек, йўловчиларни олиш ва тушириш жойларида мустақил равишда тўхтайди. CityPilot бошқарувидаги автобуслар соатига 70 километргача тезликда ҳаракатлана олади.
Автобус салони замонавий ўриндиқлар, инновацион чипта ҳисобловчи, смартфонлар учун симсиз қувват олдирувчи ҳамда катта дисплей билан жиҳозланган. Мазкур автобуслар йўлда қачон пайдо бўлиши ҳақида ишлаб чиқарувчи аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)