Хитойга «Непартак» тўфонининг ёпирилиши оқибатида Фуцзянь провинциясида ҳалок бўлганлар сони 69 кишига етди, яна олти нафари бедарак йўқолди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 21 кишини ташкил этгани маълум қилинган эди. Хитой телевидиниесининг хабар қилишича, Миньцин уездининг ўзида 60 киши ҳалок бўлган.
9 июль куни Хитойнинг материк қисмидан «Непартак» тўфонининг ўтиши оқибатида олти шаҳар сув остида қолди, 506,7 минг аҳоли эвакуация қилинди. 8,3 минг уй-жой бутунлай ёки қисман вайрон бўлди.
Тўфон мамлакатга 1,5 миллиард доллар зарар келтирди. Қарийб 20 минг гектар экин майдони сув билан ювиб кетилди. 233 муссасанинг фаолияти тўхтатилди.
Изоҳ (0)