Кениялик полициячи мамлакат ғарбидаги Капенгурия шаҳрида 6 нафар ҳамкасбини ўлдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Номаълум сабабларга кўра маҳаллий полициячи 14 июль, пайшанба куни тонгда бўлим биносига кириб, тўппончадан ҳамкасбларига ўқ узди», — дейилади полиция хабарида.
AFP манбаларига кўра, «ўша пайт ишда бўлмаган полиция ходими кабинетга кириб, ҳамкасбидан қурол олган ва уни ҳамда бошқаларни отиб ташлаган. Сўнг полиция бўлимини эгаллаган». Ҳодиса жойига етиб келган хавфсизлик кучлари бинони қуршаб олди ва жиноятчи йўқ қилинди.
Олдинроқ Кения полицияси раҳбари Жозеф Буаннет полиция биносига террорчи ҳужум қилганини билдирганди.
Изоҳ (0)