Франциянинг Ницца шаҳрида 14 июль, пайшанба куни уюштирилган ҳужумда кўплаб ёш болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франция президенти Франсуа Олланд халққа қилган мурожаатида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Мен ушбу гапларни айтаётган вақтимда 77 нафар қурбон ҳақида маълумотларга эга бўлиб турибмиз, улар орасида болалар кўп. Яна йигирма киши оғир аҳволда», — деди у.
Инглиз қирғоғига ҳужум уюштирилган вақтда у ерда 14 июль кунги Миллий байрам шарафига отилган мушакларни томоша қилиб турган минглаб одамлар бўлган.
Оломон устига бостириб борган юк машинаси уни, Денгизбўйи Альп тоғлари департаменти прокуратурасидагилар маълум қилишича, «2 километргача суриб борди».
Сўнг, террорчилар одамларга қарата ўт очди, машинадаги кишилар полиция билан ҳам отишма олиб борди.
Префектура маълумотларига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси полиция томонидан отиб ташланган. Терактдан сўнг шаҳарда «жуда кучли саросима» юзага келган, бу ҳақда кўп сонли гувоҳлар маълум қилди.
Изоҳ (0)