Россия президенти Владимир Путин беларуслик ҳамкасби билан суҳбат чоғида кам ухлаши ҳақида айтди, деб ёзади «РБК». Россия президентининг ушбу гапи икки етакчининг Минскдаги учрашуви бошланишида янгради.
«Ҳаммаси жойидами?» — деб сўради Лукашенко. «Жойида», — деб жавоб берди Путин ва давом эттирди: «Кам ухлаяпман. Кечадан олдинги куни тўрт соат, бу кеча — беш соат ухладим», — дея нолиди Россия президенти. «Чатоқ бўлибди», — деб жавоб берди Лукашенко.
Путин Минскка Россия ва Беларусь ҳудудлари форумида қатнашиш учун 8 июнь куни етиб келди.
Изоҳ (0)