7 июнь, сешанба куни бутун Кения бўйлаб электр энергияси етказиб берилиши тўхтаб қолишига маймун сабаб бўлди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Маймун ‘Житару’ гидроэлектростанцияси томига чиқиб, трансформаторга қулаб тушган ва унинг ишдан чиқишига сабаб бўлган. Бу эса ГЭСдаги бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлаши ва 180 мегаваттдан ошиқ йўқотишга, бунинг оқибатида умуммиллий миқёсда электр таъминоти узилишига олиб келган», — дея маълум қилинган мамлакатдаги энг йирик KenGen (Kenya Electricity Generating Company) энергетик компанияси баёнотида.
Компания унинг объектлари ёввойи ҳайвонлардан электр тўсиқлар билан ажратилганини таъкидлаб, мазкур «фавқулодда ҳолат»дан афсус билдирган. Шунингдек, бундай ҳодисалар олдини олиш учун қўшимча чоралар кўришга ваъда берган.
Изоҳ (0)