Иркутск авиазаводида «келажак лайнери» деб аталаётган, исталган иқлим шароитида фойдаланиш мумкин бўлган МС-21-300 ўрта магистралдаги йўловчи самолёти тақдим этилди. Маросимда Россия бош вазири Дмитрий Медведев иштирок этди, дея хабар беради Forbes.
Самолётни ишлаб чиқан «Иркут» корпорацияси раҳбари Олег Демченкога кўра, МС-21-300 нинг илк парвози 2016 йил декабри—2017 йил февралида бўлиб ўтиши, 2018 йил охирида эса сертификатга эга бўлиши кутилмоқда. Буюртмачиларга самолёт етказиб берилишининг бошланиши ҳам шу вақтга мўлжалланган.
МС-21 икки модель: МС-21-200 ва МС-21-300 дан иборат. Биринчи модель 132 дан 165 нафаргача йўловчини ташишга мўлжалланган. Иккинчи модель эса 163 дан 211 нафаргача йўловчини бортга олиши мумкин. Ҳозирда «Иркут» корпорациясида 175 лайнерга аниқ, 100 самолётга эса деярли аниқ буюртмалар мавжуд. Жумладан, «Аэрофлот» 50 та янги ҳаво кемасига буюртма берган бўлиб, уларни етказиб бериш 2018 йилдан бошланади.
Изоҳ (0)