Ақтўбедаги терактларга тайёргарлик чоғида 20 нафар шахс унда иштирок этишдан бош тортган. Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Владимир Жумаканов маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Ҳозиргача 13 киши йўқ қилинди, 14 киши жароҳат олган. Шунингдек, жиноятга тайёргарлик босқичида 20 нафар шахс унда иштирок этишдан бош тортган бўлиб, улар аниқланди ва сўроқ қилинди. Айни пайтда маълумотларга кўра Актюбинск вилояти ҳудудида бўлиб турган олти киши қидирилмоқда», — дея таъкидлаган Жумаканов.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ полиция Ақтўбедаги ҳужумларда иштирок этганликда гумонланиб, қидирувда бўлган етти нафар шахсдан бирини қўлга олгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)