Исроилнинг «Рамбам» тиббиёт маркази мутахассислари тери ҳужайраларидан юрак тўқимасини яратди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Haaretz газетаси ёзишича, ушбу тажрибанинг қиммати шундан иборатки, ген инженерияси ёрдамида яратилган тўқима беморнинг ўзида аниқланган нуқсонларга эга. «Бу ирсий юрак касалликларини ўрганиш ва уларга қарши кураш учун самарали воситаларни ишлаб чиқиш имконини беради», — дейилади хабарда.
Ғоя шундан иборатки, беморда инфаркт бўлса, бундай ҳужайраларни юракнинг зарар кўрган қисмига имплантация қилиш мумкин бўлади.
Шу билан бирга, тадқиқотчилар беморнинг терисидан ўстирилган юрак тўқимаси ҳужайралари беморнинг юраги ҳужайраларида мавжуд бўлган рискларга эга эканлигини аниқлади. Бунда гап аритмия, юракнинг кутилмаганда тўхтаб қолиши ва кичик ёшдаги ўлим каби касалликлар ҳақида бормоқда.
Изоҳ (0)