Халқаро жиноят суди (ХЖС) томонидан қидирилаётган Судан президенти Умар ал-Башир Уганда президентининг инаугурациясига етиб келди. Уганда Халқаро жиноят судига аъзо эканлиги учун уни ҳибсга олиши ва Гаага судига топшириши лозим, деб хабар беради «ТАСС».
Судан янгиликлар агентлигининг маълум қилишича, ал-Башир президент Йовери Мусевенининг инаугурациясига икки кунлик ташриф билан келган.
2009 ва 2010 йилларда ХЖС инсониятга қарши жиноятларда айбланаётган ал-Баширни ҳибсга олиш учун иккита ордер берган. Шундан буён бу Судан президентининг Угандага биринчи ташрифидир. Ўтган йили Мусевени Хартумга ташриф буюрган эди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Халқаро амнистия ташкилоти Уганда ҳукуматини зудлик билан ал-Баширни ҳибсга олишга чақирди.
«Рим статутига (ХЖСни таъсис этган) аъзо мамлакат сифатида Уганда уни судга топшириши керак», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)