Шимолий Корея Меҳнат партияси еттинчи съезди делегатлари 11 май, чоршанба куни Ким Чен Инга «садоқат мактуби»ни йўллади. «Нодон синмун» нашрининг билдиришича, партия анжумани иштирокчилари унинг раҳбарлигида «чучхе ғояларини зафарли якунига етказиш»га қатъий қарор қилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз фақат Ким Чен Ин ҳақида ўйлаймиз, у билан бирга нафас оламиз, етакчимиз ҳамда партиямиз ортидан қорда ва ёмғирда ҳам охиригача бирга борамиз», — дейилади нашр келтириб ўтган мазкур мактубда.
КХДР етакчиси съезд муваффақиятли якунланганига бағишлаб 10 май, сешанба куни Пхеньяндаги марказий майдонда ўтказилган катта миқёсдаги байрам тадбирида шахсан иштирок этди. У фахрий меҳмонлар минбарига Меҳнат партиясининг қайта сайланган раҳбари сифатида кўтарилди.
Изоҳ (0)