Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги ҳайвонот боғида катта ёшдаги зубр бўкиб ўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Жонивор ўлимига туёқлиларга умуман ман этилган маҳсулотларнинг ҳаддан зиёд берилиши сабаб бўлган. Унинг жасади очиб кўрилганида, ошқозонидан бир неча ўнлаб килограмм сабзавот, мева, хамир маҳсулотлари, чипслар, сақичлар топилди», — дейилади шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)