Россия мудофаа вазирлиги 2016—2017 йилларда амалга ошириладиган 12 та қитъалараро баллистик ракета парвозини суғурта қилдирди, деб ёзади «Интерфакс».
Давлат харидлари сайтига жойланган ҳужжатларга кўра, ҳарбий муассаса «СОГАЗ» суғурта компанияси билан шартнома тузган бўлиб, у келишув бўйича 2,9 миллион рубль олади. Россия мудофаа вазирлиги ушбу битим доирасида қитъалараро баллистик ракеталарни учириш чоғида бошқа шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги ёки мулкига етадиган зарар учун ўз жавобгарлигини суғурта қилдирди.
Ҳарбий муассаса РС-12 («Топол») ҚБРни етти марта, РС-24 («Ярс») ҚБРни уч марта, РС-18 («Стилет») ҚБРни бир марта, шунингдек, янги «Рубеж» ракетасини бир марта учиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)