Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари «Халқ парламенти» жамоатчилик ҳаракатининг уч сиёсатчисини ҳибсга олди, деб ёзади «ТАСС».
Уларга нисбатан республика Жиноят кодексининг «ҳукуматни куч билан эгаллашга тайёргарлик кўриш» ва «ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик қўллашга тайёрланиш» моддалари бўйича айбловлар эълон қилинган.
Улар ҳамда ушбу бирлашманинг бошқа аъзолари жиноий тил бириктириб, мамлакатда жамоатчилик-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган акцияларни ташкил қилмоқчи бўлган ва кейинчалик ҳукуматни зўравонлик билан эгаллаш бўйича қонунга хилоф ҳаракатларни режалаштирган.
Ўз мақсадларига эришиш учун улар, шунингдек, давлат амалдорларига нисбатан қурол қўллаш орқали зўравонлик ишлатиш ниятида юрган.
Қўмита қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ва тезкор-қидирув тадбирларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)