27 апрель, чоршанба куни Тайвань соҳилларида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология марказига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ер силкиниши эпицентри Тайбэйдан 99 километр жанубда, ўчоғи эса 10 километр чуқурда жойлашгани билдирилди.
Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)