Москвадан Санкт-Петербургга катталар ҳамроҳлигисиз учиб келган 11 ёшли қизнинг онаси аэропорт ва авиакомпаниядан тўлов талаб қилади. Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳар ижтимоий қўмитаси раиси Александр Ржаненков маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Аёл билан мулоқотда бўлган қўмитамиз ходимларининг айтишича, у аэропорт ва болани Петербургга олиб келган компаниядан товон талаб қилишга чоғланган. Унинг ўзи қизини олиб кетиш учун бу ерга келиш ниятида эмас», — дея таъкидлаган Ржаненков.
Олдинроқ «Пулково» аэропортида ёнида катталар бўлмаган 11 ёшли қиз топилган. Маълум бўлишича, у кўп болали оила билан биргаликда ҳаво кемасига чиқиб олган ва мустақил равишда Москвадан учиб келган. Петербург транспорт полицияси ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)