ICE Futures Europe биржасида Brent туридаги нефтнинг бир баррели нархи 47 долларга етди, дея хабар беради «РБК».
Brent 27 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан 14:47 да шундай нархга чиққан, кейин эса яна пастлаган. Ҳозирда эса 46,75 доллар атрофида баҳоланмоқда.
WTI туридаги нефтнинг нархи ҳам кўтарилиб, бир баррели 45,02 долларгача чиқди (айни пайтда 44,91 доллардан сотилмоқда). WTI бугунги савдолар чоғида 2015 йил ноябридан бери биринчи бор 45 доллардан ошиқ баҳоланди.
Изоҳ (0)