27 апрель, чоршанба куни Аргентина шимолида 5,0 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда Германиянинг Ер тадқиқотлари маркази маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Марказ маълумотларига кўра, ерости силкинишлари маркази Чили билан чегарадан 40 километр шарқда, унинг ўчоғи 186 километр чуқурликда бўлган. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)