Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти 27 апрель, чоршанба куни мамлакатнинг марказий қисмида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса F-7 самолёти экипажи Исфаҳон вилоятидаги авиабазадан машғулот парвози учун кўкка кўтарилганда рўй берган. Учувчи ва унинг ёрдамчиси катапульта ёрдамида омон қолган.
Авиаҳалокатга техник носозликлар сабаб бўлиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)