Россия АҚШ учун хавф-хатар ҳисобланади ва унга қарши туриш учун АҚШ Қуролли кучлари Европа қўмондонлигига кўпроқ маблағ керак. Бундай фикрни АҚШнинг Корея Республикасидаги қўшинлари қўмондони Кёртес Скапаротти айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
АҚШ Конгресси сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси эшитишларида сўзга чиққан генерал: «Минтақада сони ўсиб бораётган мураккаб хавфлар, жумладан, қасос олишга интилувчи Россияга қарши курашиш учун АҚШ Қуролли кучлари Европа қўмондонлигига кўпроқ маблағ зарур деб ўйлайман», — деди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ Қуролли кучлари Европа қўмондонлиги Конгрессга келаси йил учун бюджет лойиҳаси доирасида молиялаштириш учун 3,4 миллиард доллар сўраб мурожаат қилган. Агар қонун чиқарувчилар ушбу маблағ ажратилишини маъқулласа, «мен унинг тақсимланишини диққат билан назорат қиламан», — дея қайд этди генерал.
Изоҳ (0)