БМТ ҳафта давомида Суриянинг қамалдаги ва бориш қийин бўлган шаҳарларидаги салкам 110 минг кишига гуманитар ёрдам етказди. Бу ҳақда ташкилотнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Бошқарма маълумотларига кўра, йил бошидан бери Сурияга 54 та гуманитар конвой жўнатилди ва 560 675 кишига ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ўтган 7 кун мобайнида БМТ қамалда қолган Дайр аз-Зор шаҳрига қўшимча 5 та гуманитар ёрдам ташлашга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)