АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг юристлари Осло суди орқали ушбу мамлакатга сафари чоғида Норвегия уни Америкага топширмаслиги кафолатини олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Петиция Сноуден ва мукофот тақдим этиш учун уни мамлакатга таклиф этган Норвегия ПЕН-клуби томонидан берилган. Юристлар судда Сноуден мазкур сафар давомида АҚШга экстрадиция қилинмаслиги ҳақида қарор чиқартириш ниятида.
Изоҳ (0)