Гвинеяда қайтадан қўзғаган Эбола эпидемияси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Эболага қарши кураш бўйича Миллий мувофиқлаштирувчи марказга асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Нзерекоре префектурасидаги Эбола тиббий-тадқиқот марказига ётқизилган қиз вафот этган. Яна уч киши 29 февралдан бери ўтган давр мобайнида ҳалок бўлгани айтилмоқда. Улар касалликни қандай йўл билан юқтиргани маълум қилинмаяпти.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Гвинеяда икки киши Эбола иситмаси билан касалланганини тасдиқлаган эди. ЖССТ Гвинеяга қўшни Серра-Леонеда вирус ўчоғи тугатилгани ва Ғарбий Африкада вируснинг тарқалиши тўхтатилгани ҳақида баёнот берганидан бир неча соат ўтиб, икки гвинеяликда Эбола вируси топилган эди.
Изоҳ (0)