Рим папаси Франциск ижтимоий тармоқларда яна бир аккаунт очди, дея хабар бермоқда «Ведомости». У фотосуратлар ва видеотасвирлар билан бўлишиш дастури бўлган Instagram’га аъзо бўлди ва у ерга учта пост жойлашга улгурди.
Илк суратда папанинг ибодат қилаётгани акс этган бўлиб, унга «Мени дуо қилинг», — дея изоҳ ёзилган.
Франциск ушбу ижтимоий тармоққа ўз инаугурациясига уч йил тўлган кунда аъзо бўлди. Британиянинг Guardian нашри фикрича, ушбу қадам Ватиканнинг ёшларни жалб этишга қаратилган стратегиясининг бир қисмидир.
Рим папасининг Twitter микроблоглар сервисида ҳам шахсий саҳифаси бор, унга 27 миллион киши обуна бўлган.
Изоҳ (0)