Россиянинг Эбола безгагига қарши вакцинаси салкам ярим йилдан бери муваффақиятли равишда одамларда клиник синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова маълум қилган, дея хабар беради «Интерфакс».
«Биз беш ойдан бери эмланганларни кузатиб боряпмиз, уларнинг қони зардоби лаборатория шароитида вирусни тўлиқ бартараф этмоқда. Ҳозирда Гвинея ва Ғарбий Африканинг бошқа мамлакатлари вакцинамизни синовдан ўтказишга тайёр», — дея таъкидлаган Скворцова.
Вазирнинг таъкидлашича, Россия делегацияси 15 февралда Женевада вакцина тақдимотини ўтказган. Мазкур препарат АҚШ ва Европа фармакалогия компаниялари вакциналари қаторида солиштирма текширувларда иштирок этади. Айни пайтда дунёда Эболага қарши турли даражадаги тайёргарлик босқичида бўлган учта препарат мавжудлиги билдирилган.
Изоҳ (0)