Яманнинг Адан шаҳри яқинидаги ҳарбий лагерда террорчи-худкуш содир этган портлаш қурбонлари сони 14 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинганди.
Маълумотларга кўра, террорчи ҳарбий хизматчи қиёфасида теракт жойига келиб, худкуш камарини ишга солган. Лагерда бу пайтда араб коалициясига кирувчи суданлик ҳарбийлар иштирокида ўқув машғулоти ўтказилаётган бўлган.
Изоҳ (0)