Эпидемия мавсуми бошланганидан (2015 йил сентябри охири) то бугунга қадар Украинада 292 та грипп ва унинг асоратларидан ўлим ҳолати қайд этилди. Нобуд бўлганлардан 4 нафари 17 ёшгача бўлган болалар ва икки нафари ҳомиладор аёллардир. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган, дея хабар беради «Сегодня.ua».
Энг кўп ўлим ҳолатлари Одесса вилояти (40), Киев шаҳри (34), Черкасс (20), Донецк (19) ва Львов (18) вилоятларида кузатилган.
Эпидемия бошланганидан бери Украинада 3,8 миллион киши ёки аҳолининг 9,6 фоизи грипп билан оғригани билдирилмоқда. Бу ўтган йилги эпидемия мавсумига солиштирганда 46,1 фоизга кўп.
Изоҳ (0)