Яманнинг муваққат пойтахти — Адан яқинида жойлашган ҳарбий лагердаги портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al-Arabiya канали маълумотларига кўра, портлаш Адан шарқидаги Рас-Аббос ҳарбий лагерида содир бўлган. Портловчи қурилмани террорчи-худкуш ҳаракатга келтиргани айтилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти ҳукумат армияси ҳарбий хизматчилари ва кўнгилли жангчилари бўлган.
ИШИД мазкур теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)