Украина ҳукумати мамлакат ҳудудида Россия юк машиналарининг транзит ҳаракатланишига вақтинчалик тақиқ жорий этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бундай қарор Россия олдинроқ бир томонлама тартибда Украина юк машиналарининг ўз ҳудудида ҳаракатланишини ман этганидан сўнг қабул қилингани билдирилмоқда.
Украина ҳукумати Россия расмийларининг бундай йўл тутиши Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ) қоидалари ҳамда автомобилда юк ташиш бўйича икки томонлама ҳукуматлараро келишувнинг бузилиши эканлигини таъкидлаган.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Россияга бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга изоҳ бериш талаб этилган нота юборган.
Изоҳ (0)