Россия Ғарбдан қабул қилинган санкциялар бекор қилинишини сўрамайди. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев Time журналига берган интервьюсида маълум қилди дея хабар беради «РИА Новости».
«Биз ҳеч қачон ушбу санкциялар бекор қилинишини сўрамаймиз. Ўзлари ‘келинглар, буларнинг барчасига барҳам берайлик, бундан ҳаммага зарар бўлса бўлдики, ҳеч ким фойда кўргани йўқ’, дейишади», — дея таъкидлаган Медведев.
Россия ҳукумати раҳбари мамлакат мазкур чоралар туфайли катта зарар кўрмаганлиги, санкциялар жорий этилгани учун жавобгарлик эса Евроиттифоқ мамлакатлари ва уларни қўллаб-қувватлаган давлатлар, жумладан, АҚШ ва Канада зиммасида эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)