Туркия ва Сурия чегарасида қуролли шахслар гуруҳи билан тўқнашувда турк ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия армияси бош штаби маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса 14 февраль, якшанба куни Хатай вилоятида рўй берган. «Сурия томонидан чегарани ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қилган бир гуруҳ кишиларга қаршилик кўрсатилган. Тўқнашув оқибатида бир нафар қуролдошимиз воқеа жойида ҳалок бўлди», — дейилади турк ҳарбийлари хабарида.
Изоҳ (0)