Суриянинг Идлиб вилоятида «Чегара билмас шифокорлар» халқаро гуманитар ташкилотининг вақтинчалик шифохонасига авиазарба берилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
The Guardian нашрининг Syrian Observatory for Human Rights нодавлат ташкилотига таянган ҳолда билдиришича, авиазарбани Россия ҳарбий-ҳаво кучлари амалга оширган. Ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 9 кишини ташкил қилмоқда.
Ўз навбатида, «Чегара билмас шифокорлар» мутасаддилари бомба Суриядаги можароларда иштирок этаётган тарафлардан қай бири томонидан ташлангани ҳақида аниқ маълумот бермади. Шунингдек, қурбонлар ва жароҳат олганлар ҳақида ҳам ташкилот томонидан тайинли ахборот тақдим этилмади.
Изоҳ (0)