Жанубий Корея КХДР билан чегарадаги овоз кучайтиргичлар ўрнатилган ҳудудда қуролли кучлар жанговар тайёргарлигини энг юқори даражага келтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Yonhap маълумотларига кўра, Жанубий Корея мудофаа вазирлиги вакили шундай баёнот берган. Вакилнинг таъкидлашича, КХДР билан чегарада Шимол томонидан фитна уюштирилиши эҳтимолининг олдини олиш учун разведка фаолияти ҳам кучайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ҳукумати Пхеньян ўтказган ядро синовига жавобан 8 январдан КХДР билан чегарада овоз кучайтиргичлар тармоғи орқали тарғибот эшиттиришларини қайтадан бошлашга қарор қилган.
Изоҳ (0)